Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда сайёҳлик мажмуасини барпо этишга Туркия сармояси жалб этилиши мумкин
Истанбул шаҳрида Туркия сармоясининг Самарқанд вилоятида сайёҳлик мажмуасини барпо этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари туркиялик тадбиркор Рашид Хон билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Учрашувда мамлакатга хорижий сармояларни жалб қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Турк тадбиркорига Ўзбекистонда хорижий инвестор учун яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, бизнеснинг давлат миқёсида қўллаб-қувватланиши, мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, логистика имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Мамлакатда саноат, транспорт, энергетика, туризм ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган йирик инвестициявий лойиҳалар таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар Самарқанд вилоятида сайёҳлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини ўрганиш тўғрисида келишиб олди.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026