“Қишлоқ қурилиш банк” ходимлари малака оширмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 22 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банклари ролини оширишга доир устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Хусусан, мамлакатимиз молия муассасалари фаолиятини такомиллаштириш учун хориждан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш вазифаси юклатилган.
Акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан мазкур вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган ва унинг доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, банкда Бошқарув раиси маслаҳатчиси лавозими жорий этилиб, унга Америка Қўшма Штатлари банк-молия муассасаларида фаолият кўрсатиб тажриба орттирган ватандошимиз ишга жалб қилинди.
Шунингдек, хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш ва банк тизимига жорий этиш мақсадида халқаро молия институтлари, таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Хорижнинг етакчи олий ўқув юртлари ва молиявий институтларининг малакали мутахассислари, экспертларини жалб қилган ҳолда, банк ходимлари малакасини оширишга қаратилган ўқув курслари, семинарлар ташкил қилинмоқда.
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби билан ҳамкорликда банк ходимлари учун семинар-ўқув ўтказилмоқда. Мазкур ўқувларга Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Халқаро банк институти профессор-ўқитувчилари маърузачи сифатида таклиф қилинган.
– Бу ўқувлар “Қишлоқ қурилиш банк” билан ҳамкорлигимизнинг бошланиши, – деди Халқаро банк институти (Россия) проректори Анна Затевахина. – Келгусида бундай туркумдаги семинар-ўқувлар тизимли йўлга қўйилади. Ўйлайманки, бу бизнинг экспертларимиз учун ҳам, “Қишлоқ қурилиш банк” ходимлари учун ҳам бирдек фойдалидир. Ўзбекистонда банк тизимида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар шароитида, Россия банк тизими тажрибаларини ўрганиш ҳам фойдадан холи бўлмайди.
5 кун давом этадиган мазкур ўқувларда банкнинг турли таркибий тузилмаларида фаолият юритаётган 100 нафар ходимлар 2 гуруҳга бўлинган ҳолда, ўз малакаларини оширмоқдалар. Ўқувлар интерфаол ўқитиш технологиялари асосида ташкил этилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:55 / 27.12.2022
“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!
10:26 / 08.10.2022
Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди
17:00 / 03.06.2022