Спорт | 21:26 / 20.02.2019
4891
1 дақиқада ўқилади

«Порту» ёзда Ўзбекистонда футбол оромгоҳини ташкил этиши мумкин

ЎФА мутахассислари Санъат Шарипов ва Шарофиддин Ҳожиниёзов Португалиянинг «Порту» клуби қароргоҳига боришди.

ЎФА сайти хабарига кўра, ўзбекистонликлар у ерда клуб академияси раҳбари Мария Тейшейра билан учрашиб, мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, футболни оммалаштириш масалаларини муҳокама қилишди. Музокаралар натижасида ёзда «Порту» клуби мамлакатимизда болалар футбол оромгоҳини ташкил этиши бўйича келишувга эришилди. 

Бу тижорат лойиҳаси ҳисобланади ва «Порту» клуби оромгоҳи пуллик асосда ташкил этилади. Унинг иштирокчилари билан «Порту» клуби академиясидан келадиган мураббийлар турли мастер класс ўтказишади. Шунингдек, улар ҳар хил машғулотлар ташкил этилади ва ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Мавзуга оид