02:35 / 08.04.2021
10926

ЕЧЛ. «ПСЖ» Фликнинг «Бавария»сига илк мағлубиятни тақдим этди, «Челси» «Порту»дан устун келди, Мбаппеда дубль

Фото: Twitter/ChampionsLeague

Европа Чемпионлар Лигасида  чоракфиналнинг биринчи ўйинлари якунига етди. 

Ўтган йилги финалчилар «Бавария» ва «ПСЖ» ўртасидаги голларга бой баҳсда парижликлар Мбаппенинг дубли ва Маркиньоснинг голи эвазига ғалаба қозонишди. Жавоб голлари Шупо-Мотинг ва Мюллер ҳисобига ёзилди. 

Эътиборлиси, бу — Флик бошчилигидаги мюнхенликларнинг ЕЧЛдаги илк мағлубияти.

«Челси» Севильяда, нейтрал стадионда ўтган беллашувда «Порту» даррозасига жавобсиз 2та тўп киритди. Биринчи бўлимда Маунт, иккинчи  бўлим сўнгида Чилуэлл гол уришди 

Ушбу жуфтликларда жавоб баҳслари 13 апрелда бўлиб ўтади. 

ЕЧЛ, 1/4 финал, 7 апрель

Бавария — ПСЖ 2:3

Голлар: Шупо-Мотинг (37), Мюллер (60) — Мбаппе (3, 68), Маркиньос (28).
Бавария – Нойер, Павар, Люка Эрнандес, Алаба, Зюле (Боатенг, 42), Сане, Горетцка (Дэвис, 33), Коман, Мюллер, Шупо-Мотинг, Киммих. 
ПСЖ – Навас, Диалло (Баккер, 46), Маркиньос (Эррера, 30), Дагба, Кимпембе, Гуйе, Ди Мария (Кен, 71), Данилу Перейра, Дракслер, Мбаппе, Неймар (Рафинья, 90).
Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (35), Дракслер (62), Киммих (70), Боатенг (72), Шупо-Мотинг (89).

Порту — Челси 0:2

Голлар: Маунт (32), Чилуэлл (85).
Порту – Марчесин, Манафа (Франсишку Консейсау, 83), Сануси, Пепе, Мбемба, Корона, Отавио (Фабиу Виейра, 83), Марега (Тони Мартинес, 83), Урибе, Диас, Груйич. 
Челси – Менди, Жеймс (Тиаго Силва, 80), Аспиликуэта, Кристенсен, Чилуэлл, Маунт (Канте, 80), Ковачич (Эмерсон, 90), Ҳавертц (Жиру, 65), Жоржиньо, Рюдигер, Вернер (Пулишич, 65).
Огоҳлантиришлар: Мбемба (63), Груйич (79).

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top