“UnitedBanks” компанияси асосчиси ва бошқарувчиси Виктор Вальдемарович Насочевский Микрокредитбанк бошқаруви раиси маслаҳатчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрда тижорат банклари фаолиятига бағишлаб ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки томонидан Россиялик мутахассис “UnitedBanks” компанияси асосчиси ва бошқарувчиси Виктор Вальдемарович Насочевский билан шартнома имзоланди.
Ушбу шартномага мувофиқ, В.Насочевский “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, банк операцион фаолиятини реинжениринг қилиш орқали хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, банкнинг халқаро ҳамкорлигини такомиллаштириш, банкнинг амалдаги инвестицион сиёсатини такомиллаштириш ҳамда кредит портфелини диверсификация қилишюзасидан таклиф, тавсия ва мулоҳазалар бериш борасидаБошқарув раиси маслаҳатчиси сифатида фаолият юритади.
Маълумот ўрнида, В.Насочевский Россия Федерациясининг Ульяновск шаҳрида туғилган. 1993 йилдан буён банк ахборот технологиялари ва тўлов тизими соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, “ДИРЕКТ 24”, “СМАРТИ” ва “РАПИДА” тўлов тизимларининг асосчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:54 / 24.06.2024
Ҳукумат Микрокредитбанкка 2 трлн сўмдан кўп маблағ ажратди
19:26 / 02.11.2023
Бир давлат банкининг биносини бошқа бир давлат банки сотиб олди
16:00 / 27.08.2022
Яна бир банк ребрендинг қилди: бу нимани англатади?
17:36 / 01.05.2022