Маркетинг таҳлили ва банкнинг узоқ йиллик стратегияси асосида ишлаб чиқилган ребрендинг хизматларининг сифати ва оммабоплигини ошириш, мижозларга ҳар қачонгидан кўпроқ қулайликлар яратиш, банк хизматлари фойдалаланувчиларига янада қулай ва яқинроқ бўлишни кўзда тутади.

26 август куни пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида бўлиб ўтган ребрендинг тадбирида “Микрокредитбанк” бошқаруви раиси Ориф Бўтаев сўзга чиқиб, унда трансформация жараёнларини янада жадаллаштириш, рақамли банк технологияларини жорий этиш, бу орқали банк хизматларининг сифати ва оммабоплигини оширишга қаратилган режалар ҳақида йиғилганларга ахборот берди.

Тадбир давомида Микрокредитбанкнинг шу кунга қадар босиб ўтган йўли, амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, келгусида банк фаолиятида кутилаётган ўзгаришлар, аҳолига тақдим этилаётган янги турдаги хизматлар, уни Ўзбекистондаги энг илғор банклардан бирига айлантириш йўлидаги стратегик ғоя ҳам режалар билан бўлишилди.

Бундан ташқари, тантанали тадбирда BRANDBOOK ва Манифест промо-роликлари намойиш этилди. Шу куни банк сайти ҳам янгилаган кўринишда ишга туширилди.
Таъкидланишича, янги логотипдаги “М” ҳарфи бу “Микрокредитбанк”ни; яшил рангдаги белги тўғри танлов, барқарорлик, бирлик, муваффақиятни; иккита кўк устунлар пойдевор, мустаҳкам ишончни билдиради.









