Ер атмосфераси Ойни бутунлай қамраб олиши аниқланди
NASA ва Европа космик агентлигига (ESA) тегишли бўлган Solar and Heliospheric Observatory (SOHO) космик аппаратидан фойдаланган олимларнинг аниқлашича, Ер атмосфераси юқори қатламлари космосга 630 минг км масофага чўзилиб кетади. Бу ҳақда Science Alert ёзмоқда.
Нашрдан эслатишларича, илгари олимлар экзосфера (атмосфера юқори қатламлари) чегараларини 200 минг километрлик даражада «чегаралашган». Бироқ, SOHO’да ўрнатилган SWAN қуёш нури анизотропияси ўлчагичи Ернинг водород атомларидан ташкил топган узун экзосфераси 630 минг километрдан ошиқроқ масофага ёйилишини аниқлашга ёрдам берди.
Шу тариқа, Ер атмосфераси сайёрамиздан 384 минг километр масофада жойлашган Ойни бутунлай қамраб олади, дея қўшимча қилиб ўтган портал.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой космик аппарати Ойнинг тескари томонига қўнганди.
Мавзуга оид
15:19 / 13.11.2024
Уларни ҳар куни ютамиз: ҳавони ифлослантирувчи 10 та энг зарарли модда
17:44 / 08.11.2024
Хитой 2030 йилгача одамларни Ойга учиришини маълум қилди
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
18:37 / 29.10.2024