Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молия вазирлиги давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органга айланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади:
1-банднинг йигирманчи хатбошиси (давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги) қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;”.
7-банддаги “Буюртмачи” деган сўз “Корпоратив буюртмачи” деган сўзлар билан алмаштирилади.
10-банд ўз кучини йўқотган деб топилади.
20-банд “ҳолда” деган сўздан кейин “офертани таклиф этган иштирокчига ҳамда” деган сўзлар билан тўлдирилади.
24-банддаги ва 34-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Буюртмачилар” деган сўз “Корпоратив буюртмачилар” деган сўзлар билан алмаштирилади.
35-банддаги “ўн” деган сўз “беш” деган сўз билан алмаштирилади.
40-банд “вазирлигининг” деган сўздан кейин “давлат молиясини бошқариш ахборот тизими” деган сўзлар билан тўлдирилади.
47-банддаги “Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги” деган сўзлар билан алмаштирилади.
53- ва 132-бандлардаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг” деган сўзлар билан алмаштирилади.
65-банддаги “ўттиз” деган сўз “ўн” деган сўз билан алмаштирилади.
221-банднинг иккинчи хатбошиси “Марказга” деган сўздан кейин “ва ваколатли давлат органларига” деган сўлар билан тўлдирилади.
6-боб қуйидаги таҳрирдаги 235-1-банд билан тўлдирилади:
“235-1. Маълумот базалари электрон ҳамкорлиги орқали буюртмачилар билан тузилган шартномалар реестри бўйича маълумотлар алмашинуви махсус ахборот портали ва ДМБАТ ўртасида кунлик амалга оширилади”.
241-банд ўз кучини йўқотган деб топилади.
Мавзуга оид
00:03 / 28.12.2025
Тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар рўйхати бекор қилинади
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022