Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар рўйхати бекор қилинади
2026 йил 1 январдан давлат харидларида рақобатли усул орқали айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг “таклиф сўрови” янги тартиб-таомили жорий этилади.
“Давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йил 1 мартдан давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида давлат хариди предметининг ўртача бозор нархини сунъий интеллект асосида ҳисоблаб берувчи электрон модул ишга туширилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан эътиборан:
- тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати бекор қилиниб, мазкур рўйхат бўйича давлат харидлари рақобатли усуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;
- “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ тўғридан тўғри шартномалар тузишга рухсат бериш ҳақида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат хариди ижрочисининг номи аниқ кўрсатилади;
- давлат харидларида рақобатли усул орқали айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг “таклиф сўрови” янги тартиб-таомили жорий этилади.
- давлат харидларида электрон дўконга оферталарни жойлаштириш муддати 15 кундан 60 кунгача узайтирилади ҳамда товарларни етказиб бериш муддати камида 5 кун этиб белгиланади;
- Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида харид ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш муддатлари уларнинг қиймати ва мураккаблигидан келиб чиқиб қисқартирилади.
Мавзуга оид
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:59 / 01.07.2026
Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияга қарши мурожаат билан чиқди
08:40 / 01.07.2026
Газ таъминоти ва кадастр тизимида коррупцион жиноятлар аниқланди
21:10 / 30.06.2026