Иқтисодиёт | 13:30 / 25.02.2019
27389
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 26 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 10,99 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8403,19 сўмни ташкил этган.

1 евро курси +52,75 сўмга кўтарилиб, 1 евро 9530,06 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли 2,36 сўмга ошди ва 128,61 сўмга тенг бўлди.

Қайд этиш керакки, долларнинг расмий курси қаторасига икки марта пасайгач, яна кўтарила бошлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид