120 кундан ортиқ дебитор қарздорлик мавжуд бўлса, экспортнинг соддалаштирилган тартиби қўлланмайди
Бир чет эллик ҳамкордан валюта тушуми кечикаётганда экспорт қилувчилар олдиндан тўлов, аккредитив, банк кафолати, суғурта полиси, шунингдек ТСОЯЭАТда ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномасиз бошқа контрагентлар манзилига товарларни олиб чиқа олмайдилар, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 3.11.2017 йилдаги ПҚ–3351-сон қарори 1-банди «б» кичик бандига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига товарлар (рўйхатдаги хом ашё товарлари бундан мустасно), ишлар ва хизматларни олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати, экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан, шунингдек Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномасиз хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқи берилган.
Соддалаштирилган тартибни қўллашнинг шарти – экспорт қилувчида олдинги экспортга етказиб бериш бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд бўлмаслиги керак. Дебитор қарздорлик мавжуд бўлганда экспорт битимини мураккаб қоидалар бўйича расмийлаштиришга тўғри келади.
Бироқ президентнинг 6.11.2017 йилдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3377-сон қарори 2-банди иккинчи хатбошисида қуйидаги қўшимча шарт қайд этилган эди:
«экспорт қилувчида олдинги экспортга етказиб бериш бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд бўлганда, товарларни чиқариш фақат муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган чет эл харидорига рухсат этилмайди».
Ушбу қоида ихтилофли эди:
биринчидан, аниқлаштириш фақат мева-сабзавот маҳсулотлари билан боғлиқ битимларга ёхуд контрактларнинг барча турларига нисбатан қўлланилиши ноаниқ эди;
иккинчидан, товарларни хорижга олиб чиқиш масалаларини тартибга солган норма ишлар ва хизматлар экспортига дахл этмаган эди;
учинчидан, 3 кунлик фарқ билан деярли параллель равишда қабул қилинган тенг юридик кучга эга иккита ҳужжат бир-бирига зид эди. Расман «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси тўртинчи қисмига кўра қўшимча шарт юқори юридик кучга эга эди.
Энди қўшимча шарт чиқариб ташланди. 2019 йил 23 февралдан бошлаб 120 календарь кундан ортиқ муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд бўлганда битимларнинг барча турларига ва барча харидорларга нисбатан экспортнинг соддалаштирилган тартиби қўлланмайди.
Ҳужжат 23.02.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
10:18 / 02.11.2024
Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди. Масъуллар янги тизим тартибини тушунтирди
09:40 / 23.10.2024