Жамият | 19:30 / 27.02.2019
12079
2 дақиқада ўқилади

Божхоначилар «Қизил симоб»нинг ноқонуний савдосини фош этишди

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Фарғона вилояти божхона бошқармаси билан ҳамкорликда Бувайда туманида нодир металлар, заҳарли моддалар, давлат стандартига мувофиқ 8-тоифадаги хавфли юкларга кирувчи симоб ва симоб бирикмаларининг ноқонуний айланмаси  олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фуқаро М.А. шериги Р.А билан «Нексия-1» русумли автомашинада ҳаракатланиб келиб, фуқаро И.А.га тегишли бўлган 1 дона шиша идишдаги 620 грамм ва 550 дона шиша ампулада 1100 грамм тиббиётда фойдаланиладиган «қизил симоб» моддасини «шартли харидор»га 70 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, фуқаро М.А. божхоначиларга ўз ихтиёри билан 5 дона шиша ампуладаги 10 грамм бўлган  «қизил симоб» моддасини топширди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид