Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Қайд этилишича, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришнинг асосий принциплари қуйидагилардир:

ихтиёрийлик;

бадал тўлаш эвазига;

хусусийлаштирилаётган ер участкалари ва уларга тегишли кўчмас мулк объектларининг умумийлиги;

ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятини очиқлиги.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи ер участкасининг тўлиқ қиймати тўланган (сотиб олинган) вақтдан бошлаб уни хусусийлаштириш натижасида юзага келади.

Хусусийлаштирилган ер участкасига хусусий мулк ҳуқуқи давлат хусусийлаштириш ордери билан тасдиқланади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Хусусийлаштириш объектлари қуйидагилардан иборат:

фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ер участкаларида жойлашган юридик шахслар томонидан хусусийлаштирилаётган ёки уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино ва иншоотлар, саноат инфратузилмаси объектлари, шунингдек уларга туташ ҳудудлардаги ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур миқдордаги ер участкалари;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига умрбод мерос эгалик ҳуқуқи белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва турар-жойига хизмат кўрсатиш учун бериладиган ер участкалари;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги қошидаги Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига тақдим этилган яшаш учун яроқсиз уй-жойлари мавжуд бўлган ҳудудлар.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилмайди, агарда:

ҳудудида давлат мулкига тегишли бўлган хусусийлаштирилмайдиган объектлар ва (ёки) устав фондида хорижий капиталнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда бўлган корхоналар бўлса;