Жамият | 20:30 / 27.02.2019
16733
5 дақиқада ўқилади

«Ёрдам сўраш жуда оғир, лекин болам учун мажбурман». Она оққонга чалинган фарзанди учун кўмак сўрамоқда

Хабарингиз бор, Kun.uz жамоаси Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтидаги кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб келмоқда. Бу сафар ҳам оққонга чалинган беморларнинг шифокори ва яқин қариндошлари билан боғландик. Уларнинг ҳолидан хабар олиш ва шароитини ўрганиш мақсадида касалхонага ташриф буюрдик. Бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан бирма-бир суҳбатлашдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Биринчи беморимиз Андижон вилояти Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи 16 ёшли Исматилло Абдупаттаев. Оққон ташхиси билан хасталанган Исматилло ҳозирда 4-босқич муолажаларини олмоқда. Дориларнинг қимматлиги туфайли оила анча қийналиб қолган. Даволанишни давом эттириш учун Исматиллога ёрдам керак. У яхшилар кўмагига муҳтож.

+99891 492 35 15 – Бўрибоева Маҳбуба (онаси)

Бўрибоев Иброҳимжон (отаси) номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0423 8436 9178

МФО: 00040

ИНН: 200269284

Нақд пул топширганда: 23116000800000040001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 23118000400000040500

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000200000040001

Кейинги беморимиз Муҳаммадалиев Ҳасанжон. У 2016 йил Наманган вилояти Наманган туманида туғилган. Оққон хасталигига чалинган Ҳасанжон ҳозирда 3-босқич дориларини кундузги бўлимда оляпти. Онаси Гулноза Собированинг таъкидлашича, дориларни етказа олмаяпти, қўни-қўшнилардан қарз бўлиб қолган. Турмуш ўртоғи ҳам тайинли ишда ишламайди. Ҳозирда 3 ёшли Ҳасанжон яхшилар ёрдамига муҳтож. Ҳасанжоннинг оиласи саховатпеша инсонлар учун доим дуода.

+99894 152 18 93 - Гулноза Собирова (онаси)

Собиров Ғайрат (отаси) номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0417 8049 5603

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Навбатдаги беморимиз жажжигина қизалоқ – 9 ёшли Шопўлатова Шаҳризода. Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. Онаси Равшанова Хуршиданинг айтишича, ҳозирда дори-дармонларга жуда қийналиб қолишган. Шаҳризода яхшилар ёрдамига муҳтож.

+99893 464 52 24 - Равшанова Хуршида (онаси)

Click/PayMe: 8600 0417 4471 2465

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Кейинги беморимиз Аброржон Ҳайдаров. У 2003 йил Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Аброржон ҳозирда 7-босқич муолажаларини оляпти. Аброржон даволанишни тугатай деган вақтда касаллик қайталаниб қолган. Онаси Муножот Ҳайдарованинг айтишича, кўп йиллардан бери даволанишлари сабабли дорихоналардан 5 млн сўмдан ортиқ қарз бўлиб қолган. Ҳозирда Аброржон ҳам яхшилар ёрдамига муҳтож.

+99890 118 34 66 - Муножот Ҳайдарова (онаси)

Click/PayMe: 8600 0609 0928 9580

МФО: 00775

ИНН: 200 587 435

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 400000 775100

Сўнгги беморимиз Жиззах вилояти Зарбдор туманидан келган 5 ёшли Абдурашидов Фаррух. Фаррух 3-босқич муолажаларини оляпти. Оиланинг моддий шароити оғир, дори-дармонга эса кўп миқдорда маблағ керак. Онаси Маллаева Нигоранинг таъкидлашича, турмуш ўртоғи оддий ишчи. Оладиган маоши эса ҳеч нарсага етмаяпти. Фаррух яхшиларнинг кўмагига муҳтож.

+99894 577 58 87 – Маллаева Нигора (онаси)

Абдусаматов Абдуқаюм (отаси) номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0423 8246 7438

МФО: 00125

ИНН: 201357664

Нақд пул топширганда: 23116000700000125001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 23118000500000125001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000100000125001

Азиз саховатпеша юртдошлар! Тақдирнинг аччиқ синовига сабр қилаётган бу болажонларимиздан ёрдамимизни аямайлик! Улар бизнинг моддий ва маънавий ёрдамимизга муҳтож. Қўлимиздан келгунча, имкониятимиз етгунича бу инсонларга кўмак берайлик. Зеро, ҳар бир қилинган савоб иш жавобсиз қолмайди. Қиладиган яхшиликларингиз охиратда ўзингизга соябон бўлсин.

Раҳматилло Исроилов тайёрлади.


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид