Перуда кучли ёмғирлар сабабли 50 дан кўпроқ киши ҳалок бўлди
Перунинг 71 та туманида кучли ёмғирлар сабабли фавқулодда вазият тартиби жорий қилинди. Бу ҳақда El Peruano нашри хабар берди. Ёмон об-ҳаво қурбонлари сони 51 нафарга етди, яна 79 киши жароҳат олган, умумий ҳисобда 13 мингдан кўпроқ одам жабр кўрган.
Фавқулодда вазият тартиби 60 кунлик муддат билан киритилди. Ёмғирлар сабабли 228 та уй, 26 та кўприк ва 11 км йўл вайрон бўлган. Ҳукумат табиий офатдан зиён кўрганларга 700 тонна гуманитар ёрдам жўнатган. Сув остида қолган ҳудудлардан одамлар махсус техникада олиб чиқилмоқда.
📸 Vehículos anfibios de la @naval_peru ayudan a transportar a personas de Malinga, zona aislada de Piura, hacia Tambogrande y viceversa https://t.co/e87ZPCPBe3 (Video: ANDINA/ Daniel Bracamonte) pic.twitter.com/ruxmycMIv6
— Agencia Andina (@Agencia_Andina) February 28, 2019
Мавзуга оид
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
14:00 / 28.10.2024
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кўтарилади
21:55 / 22.10.2024
Перу собиқ президенти Алехандро Толедо пора олгани учун 20 йилга қамалди
23:36 / 11.10.2024