Тунги клубда ЖИДУ талабалари иштирокида рўй берган пичоқбозликда 3 киши жароҳатланди
24 февраль куни соат 23:30 атрофида Тошкентнинг Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчасида жойлашган «Тет-а-тет» тунги клубида муштлашув ва пичоқбозлик юз берган, ҳодиса оқибатида уч киши тан жароҳати олган.
Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz мухбирига тасдиқлашича, ушбу пичоқбозлик Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари иштирокида рўй берган.
Можарода жами 13 киши бўлган, уларнинг камида тўққиз нафари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари бўлиб, уларнинг беш нафари бевосита низода қатнашган.
Маълум қилинишича, тунги клубга дўстлари билан келган Д.А ва тунги клубнинг бошқа мижози М.Т ўртасида можаро келиб чиқади. Жанжалга аввалига Д.А.нинг шериги Ж.Т, кейин М.Тнинг шериклари аралашади, шу вақтда Д.А ёнидан ошхона пичоғи чиқариб, дастлаб М.Т.нинг курак қисмига пичоқ уради, кейин унинг шериклари бўлган Н.Н ва А.Т.га пичоқ билан тан жароҳати етказади.
Ҳолат юзасидан 25 февраль куни Юнусобод тумани ИИБ ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Дипломатия университети талабаларини пичоқлаган Д.А. ва унинг жиноий шериги Ж.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е,к» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
26 февраль куни жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е,к» банди билан Д.А. ва Ж.Т.га айб эълон қилиниб, шу кунда қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.
Ҳозирча можаро иштирокчиларининг шахсига оид аниқ маълумотлар берилмади.
ЖИДУ раҳбарияти можаро иштирокчилари бўлган талабаларни талабалик сафидан чиқариш масаласини кўриб чиқаётгани айтилган.
Айни вақтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:20 / 29.07.2024
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи оширилди
13:07 / 09.07.2024
Қашқадарёда маст ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини пичоқлаб қочди. Инспектор вафот этган
10:40 / 27.05.2024
Марғилондаги ошкора қотиллик: бунга нима сабаб бўлганди?
10:17 / 18.01.2023