Жазоир президенти оғир аҳволда шифохонага ётқизилди
Жазоир президенти Абдулазиз Бутафлиқа Женевадаги шифохонага оғир аҳволда ётқизилди. Бу ҳақда Al Mayadin нашри хабар берди.
Таъкидланишича, 82 ёшли Бутафлиқа ҳар доим кўрикдан ўтадиган шифохонага эмас, балки Женеванинг Университет клиникасига ётқизилган. Маълум қилинишича, президент сунъий кома ҳолатига туширилиб, унга қараётган шифокорлар унинг ўз мажбуриятларига қайта олмаслигини айтишмоқда.
Расман бу маълумот тасдиқланмаган. Шуниси маълумки, шифохона атрофи қўриқланиши кучайтирилган.
Бутафлиқа унинг бешинчи президентлик муддатига номзоди илгари сурилишига қарши Жазоирда ўтаётган оммавий намойишлар вақтида шифохонага ётқизилди. 1 март куни Жазоир пойтахти Жазоирда ўн минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, президент саройигача боришган. Одамлар коррупцияга қарши шиорларни ҳайқиришган ва сиёсий ислоҳотларни талаб қилишган.
Намойишчиларни тарқатиш учун кўзни ёшлатувчи газ қўлланган. Тўқнашувлар оқибатида 10 киши яраланган ва 45 киши ҳибсга олинган.
Таъкидланишича, мамлакатнинг яна бир нечта шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
14:11 / 10.11.2023
Колумбия Жазоирни Ҳаага судида Исроилга қарши иш очиш режасида қўллаб-қувватлади
22:13 / 15.09.2023
Генерал Суровикин Жазоирда кўриниш берди
20:46 / 24.11.2022
Жазоир суди одамни ёқиб юборган 49 кишини ўлимга ҳукм қилди
10:36 / 10.09.2022