Жаҳон | 19:28 / 04.03.2019
4104
1 дақиқада ўқилади

Жазоир президенти истеъфога кетишга ваъда берди. Бироқ сайловлардаги ғалабадан кейин

Жазоир президенти, 82 ёшли Абдулазиз Бутафлиқа апрелда бўлиб ўтадиган президент сайловларида иштирок этмоқчилигини маълум қилди, бироқ уларда ғалаба қилгандан кейин истеъфога кетишга ваъда берди. 

Бутафлиқанинг вакили томонидан телевидение орқали ўқиб эшиттирилган баёнотига кўра, у қайта сайлангандан кейин бир йил ичида муддатдан аввал сайловлар ташкиллаштиришга тайёр.  

1 март куни Бутафлиқанинг навбатдаги президентлик муддатига ўз номзодини илгари суришини эълон қилганига жавобан Жазоирда кўп минглик норозилик намойишлари бошланиб кетган. 

Бутафлиқа ҳозирда Женевадаги шифохонада қолмоқда. У бу ерга 2 март куни оғир аҳволда ётқазилган. Охирги вақтда Жазоирда мамлакатни 1999 йилдан бери бошқариб келаётган Бутафлиқанинг ўз вазифаларини бажаришга лаёқатли эканлигига шубҳа билдириб келинмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид