«Бавария» Лёвдан норози бўлди
«Бавария» клуби Йоахим Лёвнинг Германия терма жамоасига Жером Боатенг, Матс Ҳуммелс ва Томас Мюллерни чақирмаслик ҳақидаги қарорини танқид қилди.
«Йоахим Лёв футболчиларимиз Томас Мюллер, Жером Боатенг ва Матс Ҳуммелсни Германия терма жамоасига бошқа чақирмаслик ҳақидаги қарорини эълон қилди. Унинг ишига аралашмоқчи эмасмиз.
Бироқ, бу қарорнинг эълон қилиниш вақти тўғри танланмаганини таъкидлаймиз. Германия терма жамоаси сўнгги ўйинни 2018 йил ноябрь ойида ўтказди. Бу қарор эса орадан 3,5 ой ўтгач эълон қилинди.
Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши муҳим ўйиндан олдин бу қарорнинг эълон қилиниши бизни ҳайрон қолдирди.
Томас Мюллер (100та ўйин), Матс Ҳуммелс (70) ва Жером Боатенг (76) Германия терма жамоасининг 2014 йилги жаҳон чемпионатидаги ғалабасига катта ҳисса қўшган. «Бавария» бу футболчиларнинг немис футболи олдидаги хизматларини ҳурмат қилади ва қадрлайди», - дейилади баёнотда.