Жамият | 21:47 / 07.03.2019
40996
4 дақиқада ўқилади

2019 йилги Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 март куни иқтидорли қизларни аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни маъқуллаб, тегишли қарорни имзолаган.

Шу муносабат билан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ўтказилган байрам тантаналарида мукофот эгаларига совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилди.

Каипназарова Сапура Жалгасбай қизи

Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси

Тулиева Сарвиноз Абдулла қизи

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали қошидаги Тўрткўл академик лицейи 3-босқич ўқувчиси

Мухторжонова Хуснигул Нодирбек қизи

Андижон давлат тиббиёт институтининг 6-босқич талабаси

Тожиддинова Ойгул Фозилжон қизи

Андижон вилояти Избоскан туманидаги «Айгул-текстиль» ишлаб чиқариш цехи бошлиғи

Остонова Севарахон Саид қизи

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

Истамова Дилафрўз Ойбек қизи

Тошкент давлат юридик университетининг 2-босқич талабаси (Бухоро вилояти)

Йўлчиева Зуҳра Умматқул қизи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах академик лицейи 3-босқич ўқувчиси

Умарова Сабина Султон қизи

Жиззах давлат педагогика институтининг 1-босқич талабаси

Алишерова Эъзоза Жамшид қизи

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси

Шукурова Моҳигул Боқиевна

Тошкент давлат аграр университетининг 3-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)

Абдуллаева Рухсора Собировна

Навоий давлат кончилик институтининг 4-босқич талабаси

Куватова Гулбону Муродуллаевна

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Конимех тумани Кенгаши бош мутахассиси (Навоий вилояти)

Абдулхамидова Гулшодабегим Камолиддин қизи

Наманган санъат коллежининг 3-босқич ўқувчиси

Исманова Азизахон Махаммадали қизи

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Расулова Ҳилола Комил қизи

Самарқанд шаҳридаги 
51-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Қаноатова Мадина Рафиқ қизи

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 45-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси

Эргашева Шохиста Алижон қизи

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 1-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)

Зулфиқорова Азизахон Баҳодир қизи

Гулистон давлат университетининг 4-босқич талабаси

Астанакулова Камилла Шухратовна

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 
10-синф ўқувчиси

Алиқулова Дилдора Шуҳрат қизи

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг 
11-синф ўқувчиси

Шерзодова Хулкар Шерзод қизи

Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси (Тошкент вилояти)

Осипова Светлана Валерьевна

Тошкент вилояти Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг 3-босқич ўқувчиси

Қурбонова Мохидил Улуғбек қизи

Фарғона давлат университетининг 
1-босқич талабаси

Рўзибоева Паризода Муродали қизи

Фарғона вилояти Қўқон педагогика коллежининг 3-босқич ўқувчиси

Отабоева Дастагул Азимбой қизи

Хоразм вилояти Урганч санъат коллежининг 3-босқич ўқувчиси

Машарипова Зумрад Қучқорбоевна

Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

Умарова Нигорахоним Нуъмонжон қизи

Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг 3-босқич талабаси

Асадова Дилноза Жовлиевна

Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 9-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)

Маълумот учун, совриндорларнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилиши назарда тутилган.

Мавзуга оид