Ўзбекистон Россия қандолат маҳсулотларига акциз солиғини бекор қилиши мумкин
Россия Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин бошчилигидаги делегация Ўзбекистондан Россия қандолат маҳсулотларига акциз солиғини бекор қилишни сўраб, мурожаат қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Россия томони импорт қилинадиган рус қандолат маҳсулотлари учун Ўзбекистонда жорий этилган акциз солиғини бекор қилиш таклифи билан ҳамкасбларига мурожаат қилган. Ҳозирча бу масалада Ўзбекистоннинг расмий муносабати маълум эмас.
2018 йил июнь ойида «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш ва божхона-тариф назорати тизимини такомиллаштириш ҳақида»ги президент қарори қабул қилинган, унда 2019 йил 1 январдан божхона тўловларининг кескин қисқариши кўзда тутилган эди.
Шунга қарамай, йил якунига келиб, солиқ сиёсатида туб бурилиш пайдо бўлди ва айрим турдаги товар ва маҳсулотларда турли кўринишдаги тўловлар импорт учун оширилди, жумладан қандолат маҳсулотлари ҳам булар сирасига киради.
Мавзуга оид
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021
Соядаги иқтисодиёт: Одамлар нега солиқдан қочиш ва яширин даромад олишга интилишади?
15:37 / 18.06.2021