Жаҳон | 21:49 / 08.03.2019
34285
1 дақиқада ўқилади

Германияда собиқ"коинот гўзали" 19 ёшида вафот этди

Фото: Лотте ван дер Зеенинг фейсбук саҳифаси

"2017 йилги коинот ёш гўзали" Лотте ван дер Зее йигирма ёшга тўлишига бир кун қолганида юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда унинг инстаграмида маълум қилинган.

Fox news телеканалининг хабар беришича, қиз Австриядаги тоғ-чанғи курортида бўлган.

Уни ётоқхонасида ҳушсиз ҳолда топишган. Маҳаллий шифокорлар қизни сунъий комага туширишган ва Мюнхендаги касалхонага жўнатишган. Қиз касалхонада юрак хуружидан вафот этган.

Фожианинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаяпти.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш