Жаҳон | 19:00 / 10.03.2019
6618
1 дақиқада ўқилади

Маҳмуд Аббос Фаластинга янги бош вазир тайинлади

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ФАТҲ ҳаракати марказий қўмитаси аъзоси Муҳаммад Штайени Фаластин миллий мухториятининг янги бош вазири этиб тайинлади. 

Аббоснинг ФАТҲ бўйича сафдоши Рами Ҳамдалланинг ўрнини эгаллайди.

Фаластиннинг фуқаролик ишлари бўйича вазири Ҳусайн ал-Шайх ижтимоий тармоқларда Штайени янги ҳукуматни шакллантиришга ваколат олгани билан табриклаган ва унга омад тилаб қолган.

Январь охирида Фаластиннинг Ҳамдалла бошчилигидаги ҳукумати истеъфога чиққанди. Аббос ҳукумат истеъфосини қабул қилган ва унга янги вазирлар маҳкамаси шакллантирилгунгача вазифаларини бажариб туришни топширган.

Мавзуга оид