Жаҳон | 19:47 / 10.03.2019
10681
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Канада ёзги вақтга ўтди

10 март, якшанба куни Қўшма Штатлар ёритиш учун сарфланадиган энергияни тежаш мақсадида қишки вақтдан ёзги вақтга ўтди. 

Маҳаллий вақт билан 2:00ни (Тошкент вақти билан соат 12:00) кўрсатаётган соат кўрсаткичлари 1 соат ортга қайтарилди. Энди Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги вақт фарқи аввалги каби 10 эмас, 9 соатни ташкил этади. АҚШ қишки вақтга ўтган йилнинг ноябрида ўтганди.

Вақтни ўзгартириш барча штатлар учун мажбурий ҳисобланмайди. Хусусан, бу Аризона ва Ҳавайи, Пуэрто-Рико, Виржин ороллари, Гуам, Шимолий Мариана ороллари ва Америка Самоаси учун амал қилмайди.

АҚШда ёзги вақт илк марта 1918 йилда мамлакатнинг 28-президенти Вудро Вильсон (1856-1924) фармойиши билан жорий қилинган. Аммо бир йил ўтиб қонун чиқарувчилар бу ўзгаришга қарши бўлишган. Фақат 1966 йилга келибгина АҚШда тегишли қонун қабул қилинган. 

АҚШ Конгресси қарори билан 2007 йилда бошлаб ноябрнинг биринчи якшанбасидан қишки вақт, мартнинг биринчи якшанбасидан бошлаб эса ёзги вақт кирадиган бўлган.

Бугун шунингдек, Канада ҳам ёзги вақтга ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид