Жаҳон | 18:47 / 11.03.2019
6353
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Хитой Тяньвань АЭСининг тўртинчи навбатини қуриш бўйича шартнома тузди

Фото: REUTERS

Россия ва Хитой Тяньвань АЭСининг тўртинчи навбатини қуриш бўйича шартнома тузди, деб хабар берди "Росатом" давлат корпорациясининг инжиниринг бўлими матбуот хизмати.

"Еттинчи март куни Пекинда "Росатом" "Росатом" давлат корпорациясининг инжиниринг бўлими ва CNNC корпорацияси корхоналари ўртасида Тяньвань АЭСининг 7 ва 8-блоклари ҳамда "Сюйдапу" АЭСининг 3 ва 4-блоклари бўйича шартнома имзоланди", -дейилади хабарда.

Тяньвань АЭСининг 1 ва 2-энергоблоклари 2007 йилда ишга туширилган. Учинчи блок 2017 йил декабрда, тўртинчи блок 2018 йил октябрда ишга тушган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам "Росатом" билан мамлакатда 2та блокдан ташкил топган АЭС қуриш бўйича келишув имзолаган.

Мавзуга оид