Рустам Саъдиев «Барон» фильми учун муддатини ўтаётган наркобаронлар билан учрашганини айтди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон киносаноатида давлат буюртмасига биноан тарихий, ватанпарварлик ва хавфсизлик мавзусидаги фильмларнинг сони кўпаймоқда. Киносаноатнинг хусусий фильмлар йўналишида танилган бир қатор режиссёрлар бугунги кунга келиб давлат буюртмасига биноан ҳам фильмлар суратга олишмоқда.
Режиссёр Рустам Саъдиев Kun.uz мухбири билан суҳбатда «Барон» фильмини ишлашдан олдин кечган жараён тўғрисида сўзлади ва махсус хизмат вакиллари уни наркобизнес вакиллари билан учраштиришганини айтиб ўтди.
«Сотқин» фильми «Барон»нинг биринчи қисми суратга олинишига сабаб бўлди, десам муболаға бўлмайди. «Сотқин» фильми оммалашганидан кейин махсус хизматларда ишлайдиган «кўринмас соҳа» вакилларимиз – Мафкура бўлими мутахассислари яна ҳамкорликда ишлашни таклиф қилишди. «Барон» фильмининг асосий ғояси улар томонидан илгари сурилган.
«Барон» фильми мен учун ҳам кутилмаган киноасар бўлган. Мослашиб олишим қийин кечган. Қамоқда муддатини ўтаётган ҳақиқий наркобаронлар билан ҳам учраштириб, уларнинг мақсади, нияти ва табиатини ўрганиш учун суҳбатлаштиришган.
Рустам Саъдиев билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини Kun.uz’нинг YouTube ва Mover’даги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон олий раҳбари вафот этган тақдирда уч нафар ўринбосари номини айтди – ОАВ
Жаҳон | 19:42
-
Беларус мухолифати вакили Сергей Тихановский қамоқдан озод этилди
Жаҳон | 19:22
-
"Президент ташрифи бўлиши аниқ, лекин вақти номаълум" - Британия элчиси билан суҳбат
Ўзбекистон | 19:10
-
Эрондан 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 19:06
Мавзуга оид

01:49 / 26.07.2020
Ўзбекистонда «Меҳр» операциялари ҳақида бадиий фильм суратга олинади

22:14 / 10.04.2019
Фарҳод Маҳмудов «Барон-2» ҳақида: Фильм йўналишини бошқа томонга буриб юбордик

23:55 / 21.03.2019
«Севги изтироби» сериалидаги роли билан танилган актёр Каан Урганжиўғли Ўзбекистонга келди

10:50 / 07.03.2019