Жамият | 22:14 / 10.04.2019
33613
2 дақиқада ўқилади

Фарҳод Маҳмудов «Барон-2» ҳақида: Фильм йўналишини бошқа томонга буриб юбордик

Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов Тошкентда туғилиб-ўсган. Кинодаги биринчи ролини 14 ёшида «Ўзбекфильм» киностудиясида суратга олинган «Бўрилар» фильмида ижро этган. 

Мактабни битирганидан сўнг у Москвадаги Бутунроссия давлат кинематография институтида таҳсил олган ва фаолиятини Россияда давом эттирган. 2016 йилда у суратга тушган ўзбекистонлик кинорежиссёр Рустам Саъдиевнинг «Барон» фильми экранларга чиқди.

Фарҳод Маҳмудов Kun.uz мухбири билан суҳбатда мазкур фильм ва унинг давоми ҳақида ўз фикрларини айтди.

«Менга бир киши қўнғироқ қилди, ўзбекистонлик режиссёр Рустам Саъдиев эканлигини айтди. У мени фильмда суратга тушишга таклиф қилмоқчилигини билдирди. Биринчидан, менга сценарий ёқди. Энг асосийси эса, ватанимдан таклиф тушганди. Бу эса дарров таъсир кўрсатади. Айниқса, 30 йилдан буён Россияда яшаётган менга. Мен бу таклифга «йўқ» дея олмадим», – деди Маҳмудов. 

Ҳозирда мазкур фильмнинг давоми суратга олинаётган бўлиб, у шу йил кузида тайёр бўлиши кутилмоқда.

«Биз турли жойларда суратга олиш ишларини олиб боришимиз керак эди, ҳозир эса бир жойда олинадиган лавҳалар қолган. Иккинчи фильмнинг сюжети биринчисидан бутунлай фарқ қилади. Фильм йўналишини бошқа томонга буриб юбордик. Кўп нарсани ошкор қилишни истамайман, аммо наркотрафик воқеасидан терроризмга ўтдик. Баҳорда суратга олиш ишларини якунламоқчимиз. Кузга бориб фильм амалда тайёр бўлади деб умид қиламан», – деди Фарҳод Маҳмудов.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Мавзуга оид