Жамият | 21:35 / 12.03.2019
7288
3 дақиқада ўқилади

Мурувватли инсонларнинг кўмаги билан Эльзара Жанубий Кореяга учиб кетди. Бефарқ бўлмаганлар учун оила ташаккури

Инсон бошига келган машаққатлар нафақат ўзи учун, балки атрофидаги инсонларнинг тортаётган азоблари ҳам синовдир. Халқимиз ўз саховатпешалиги ва оқибати билан шундай синовлардан ўтиб бормоқда, бизнингча. Ёдингизда бўлса, ўтган йилнинг охирларида оғир хасталикка учраган жажжи Эльзара ҳақида айтиб ўтган эдик. Ушбу қизалоқ учун шу давр оралиғида операциясига етарли маблағ йиғилди. Биз Жанубий Кореяга кузатиш учун аэропортда ушбу оила билан учрашдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

«Мен бу маблағларни йиғишда ўз ҳиссасини қўшган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдиришни хоҳлардим. Меҳрингизни, қўлдан келган ёрдамингизни аямаганингиз учун катта раҳмат. Бугун Жанубий Кореяга учиб кетяпмиз. Душанба куни текширувлар ўтказилади. Бизнинг қизимиз Эльзаранинг ҳаёти учун пул маблағларини йиғишда иштирок этганларга катта раҳмат. Шуни ҳам илтимос қилар эдимки, биз учун дуо қилинглар. Халқ жипслиги билан ҳар қандай иш амалга ошишининг гувоҳи бўлдик.  Ҳаммага катта раҳмат» дейди Эльзаранинг онаси.

Бемор онасининг сўзларини тинглаш баробарида оиланинг ушбу кунларгача етиб келишига ўзининг ҳиссасини қўшган   ...дан ҳам икки оғиз фикрини сўрадик.

«Мен Эльзаранинг тақдирига бефарқ бўлмай иштирок этган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этишни жуда ҳам хоҳлардим. Менинг фикримча, хайрли ишлар доимо ўз самарасини беради. Чунки, меҳрли инсонлар жуда кўп. Халқнинг жипслиги, инсонларнинг жипслиги, бошқа одамларнинг дардини ҳис қила оладиган инсонлар жипслиги доимо мавжуд. Бизнинг халқда ўзганинг боласи деган тушунча йўқ. Эльзаранинг операцияси учун маблағ йиғишга ўз ёрдамларини аямаган инсонларга каттакон раҳмат деб қоламан. Қизалоғимиз бағримизга соғ ҳолда қайтиб келсин ва узоқ, бахтли ҳаёт кечирсин. Ҳаммага яна бир бор катта раҳмат» дейди оиланинг дўсти.

Улар қатори биз ҳам мадад берган барча мурувватли инсонларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Кичик сумма бўлмаган маблағларни йиғишда ҳар бирингиз фаол бўлдингиз. Қилган эҳсон амалларингиз қабул бўлсин.

Баҳодир Аҳмедов тайёрлади

Мавзуга оид