Тошкентда катта халқаро мусобақага старт берилди
Бугун пойтахтимизда Ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган "Tashkent Open XIIl" халқаро турнири бошланди.
Халқаро шахмат академияси биносида журналистлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мусобақа бош ҳаками Грециялик Панагиотис Николополус ўз сўзида, юртимиз шахматчиларининг сўнгги йиллардаги ютуқлари ва ушбу мусобақанинг нуфузи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Тушдан сўнг мусобақага расмий старт берилди.Бу йилги турнирда АҚШ, Украина, Арманистон, Эрон, Белоруссия, Россия ва бошқа давлатлардан, жаъми 14 давлатнинг 200 га яқин шахматчилари дона суришади. Мусобақанинг соврин жамғармаси- 20 000 АҚШ долларидан иборат. Рейтинг даражаси 1800дан юқори шахмат усталари "А" гуруҳида, рейтинги 1800 гача бўлган иштирокчилар "B" гуруҳида куч синашадилар.
Ушбу турнирда қатнашаётган шахматчи юртдошларимизга омад тилаб қоламиз.Охирги тур баҳслари 18 март куни бўлиб ўтади.
Турнирнинг А гуруҳи энг ёш иштирокчиси ҳамюртимиз 9 ёшли Ҳумоюн Бекмуродовдир. У уч карра жаҳон чемпиони, FIDE усталигига номзод ҳисобланади.
Ҳамза Умаров тайёрлади
Мавзуга оид
15:24 / 17.08.2022
Қачондан чемпионлик ҳақида ўйлай бошлагани ва шогирдларини базмга юбормагани ҳақида. Шахмат жамоаси мураббийи билан интервью
07:33 / 17.08.2022
ДСҚ раҳбари шахмат бўйича олимпиада чемпионининг отасига навбатдаги унвонни топширди
21:43 / 12.08.2022
Шахмат олимпиадаси чемпионларига пул мукофотлари топширилди
12:18 / 12.08.2022