Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ​«Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинадиган мева-сабзавот ҳамда текстиль маҳсулотларининг контракт қийматини мониторинг қилиш тўғрисида» Низом лойиҳаси​ жойлаштирилди.

Korzinka.uz супермаркетлари тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ушбу ҳужжат лойиҳасига муносабат билдириб, бир масалага эътибор қаратган экспортчиларнинг катта қисми давлат корхоналари эмас, балки фермерлар, агрофирма ва текстиль компаниялари саналади​​. 

«Давлатимиз қатъий равишда экспортга нархларни белгилаш ғоясига мунтазам қайтаётгани кўпчилик қатори мени ҳам ҳайратлантирмасдан қўймаяпти, рости. 

Эътиборингизни жалб қилган ҳолда бир далилга тўхталиб айтишим керакки, экспортчилар давлат корхоналари эмас, балки фермерлар, агрофирма ва текстиль компаниялари саналади. Ва уларнинг жуда кўпчилиги хусусий. Шунга мувофиқ, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ҳам ўзлариникидир, яъни нима қилишса ҳам ўзлари мулкларини идора қилиш ҳуқуқига эгалар. 

Албатта, давлат экспорт амалиётининг умумий қонун-қоидаларини ўрнатиши, валюта, тариф ва солиқ назорати кабиларни ҳам тайинлаб, ўрнатиш ҳуқуқига эга, буларнинг барчаси аллақачон мавжуд. 

Бироқ яна ва яна давлат экспортга нархларни белгилашни истамоқда. Нега?», —​ дея савол билан юзланади тадбиркор.

Ҳошимовнинг таъкидлашича, ўтмишда айнан экспортга минимал нархларнинг худди мана шундай тарзда назорат қилиниши ва ўрнатилиши туфайли фермер ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари бир неча марта касодга учраган ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларини экспортга самарали кўрсаткичлар билан етказиб бера олишмаган. 

«Биргина мисолни келтириб ўтсам. Ўтган йили жуда яхши гилос ҳосили бўлди. Боғбонлар тўкин-сочин мавсум илинжида жуда хурсанд эди. Бироқ давлат гилоснинг 1 кгни 4 доллардан паст нархда экспорт қилишни тақиқлаб қўйди. Аммо гилосга белгиланган нархнинг ташқи коньюнктураси мутлақо бошқача бўлган. 

Мен ўзим шахсан Россиядаги супермаркетда 1 кг гилос учун 190 рубль (3$) тўлагандим. Шундан келиб чиқадики, Москвадаги чакана савдода гилоснинг килоси 3$ эди, мансабдорларимиз эса уни 4$ дан паст нархда экспорт қилишни маън қилишган. 

Учрашувларнинг бирида юқори мансабни эгаллаб турган давлат хизматчиларидан бирига тўғридан-тўғри савол бериб давлат нега бундай йўл тутаётганини сўраган эдим. Жавоб эса оддий тарзда жаранглади: