Президент фармони билан бож тўловидан озод қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашяпти — Зафар Ҳошимов
Korzinka супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов бож тўловидан озод қилинган 36 та гуруҳга кирувчи маҳсулотлар нархи пасаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда бож тўловидан озод қилинган озиқ-овқатлар нархи кескин арзонламоқда. Бу ҳақда Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов маълум қилди.
“23 март куни имзоланган президент фармонининг мазмуни истеъмол маҳсулотлари ва озиқ-овқатларни халққа арзонроқ қилиб етказиб бериш ҳисобланади. 36та гуруҳга кирадиган 1000дан ортиқ маҳсулот нархи пасайтирилди. Менимча, кенг аҳоли қатлами учун бу жуда манфаатли қарор бўлди. Эндиликда бу маҳсулотлар олиб кирилаётганда бож тўланмайди. Алматига ёки бошқа чет эл мамлакатларига борганимизда, баъзи бир маҳсулотлар бизникига қараганда арзонроқ эди. Бунга сабаб албатта бож тўловларининг баландлиги. Амалда кенг рўйхатдаги жуда кўп маҳсулотлардан мана шу божлар олиб ташланди. Мен ўйлайманки, бу президентимизнинг халқпарварлиги ҳисобланади ва истеъмолчилар буни тезда сезишади. Биз ҳам кутиб ўтирмай, ҳозирдан рўйхатга киритилган маҳсулотларнинг нархларини пасайтирдик. Korzinka’да ушбу акциямизни “Инсон қадри учун” деб номладик. Мен бошқа тадбиркорлардан ҳам ушбу акцияга қўшилишини сўрардим, чунки бу имтиёзлар тадбиркорлар учун эмас, балки халқ манфаатларини ўйлаб берилди”, деди Зафар Ҳошимов.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон имзоланганди.
Фармон билан 2024 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланадиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Жумладан:
- йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
- пишлоқ ва твороглар;
- янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
- янги олма, нок ва беҳи;
- буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
- какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.
Мавзуга оид
11:31 / 18.11.2024
Хитой Ўзбекистонда озиқ-овқат ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиқяпти
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
10:59 / 20.10.2024