Вақтингизни қандай ўтказасиз? Ўзингизда мавжуд бўлган кунларни қадрлайсизми? Ўзлари билмаган ҳолда вақтларини бекорга сарфлаётган кишиларга хос айрим белгилар қуйидагилардан иборат. Умид қиламизки, бу фикр сиз ҳақингизда эмас:
«Мақсадсиз ўтказилган йиллар мақсад белгилаб олган маъқул эканини кўрсатди».
Вақтини бекорга кетказадиганларни ажратиб турувчи жиҳатлар нималардан иборат?

Нолийдилар
Бундай кишилар ҳаётидаги барча нарсадан нолишади. Бунга атрофдаги кишилар, ҳукумат ёки осмондаги юлдузларни айбдор қилиб кўрсатишади. Исталган киши, фақат ўзлари эмас. Аслида барчасига уларнинг ўзи айбдор. Ҳаётда юз берган воқеа эмас, унга билдирилган муносабат муҳимроқ. Нолийдиган киши эмас, ҳаётини ўз қўллари билан яратувчи инсон бўлинг.
Ҳаётларини зерикарли кўринишга келтиришади
Уй – иш – овқат пишириш – уй тозалаш – уйқу. Боши ва охири йўқ айлана бўйлаб юришади. Мияга бир хил шаблонлар билан ишлаш осон. Шу йўл билан у қувватни тежайди ва сиз учун жон сақлашни таъминлашга ҳаракат қилади. Бироқ бу фикрлаш учун қопқондир. Агар доимий равишда бир хил ишлар бажарилса, ҳаёт зерикарли бўлади. Бироқ бу айланани мустақил узиш ва ҳаётни ўзгартириш мумкин. Кичик нарсалардан бошлаш мумкин, янги йўлдан юриш, қизиқарли жойларга бориш, илгари қилмаган ишларни бажариш.
Келажак учун режалари йўқ
Буюк кишилар ўз олдиларига буюк мақсадларни қўядилар. Ҳаётда бирор нимага эришишни ўйламасангиз, ҳеч нима олмаслик эҳтимолига дуч келасиз. Қаерга қараб ҳаракатланаётганингизни билиш учун режалар тузиш фойдали.

Уйқу ва ҳордиқ режими йўқ
Кўпчилик муваффақиятли кишилар ўзларида иш ва ҳордиқ режими мавжуд эканини айтишади. Одатда улар эрта ухлаб, эрта туришади. Масалан, Коко Шанель яхши уйқуни қадрлаган. Чарчаган ҳолатда бирор яхши нарса яратиш мумкин эмас деб ҳисоблаган.
Саломатликларига эътибор беришмайди
Танамиз бизга умр бўйи хизмат қилади. У ҳақида қайғуриш ва унинг яхши ҳолатда бўлиши учун ҳаракат қилиш лозим. Ўз саломатлигига беэътибор бўлган кишилар кейинчалик бунинг эвазига жуда катта ҳақ тўлашади.















