Спорт | 20:41 / 16.03.2019
9061
2 дақиқада ўқилади

Андрей Фёдоров: «Рақиб учта голдан ташқари яна қандай вазият ярата олди?»

«Пахтакор» - «Локомотив» ўйинидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг биринчи қисмида «Темирйўлчилар» устози Андрей Фёдоров қатнашди.

«Аввало «Пахтакор»ни ғалаба билан табриклайман. Голларни биз ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик. Бу айнан кимнингдир эмас, бутун жамоанинг хатолари бўлди. Ҳали биринчи тур ва хатоларимизни тузатишга ҳаракат қиламиз.

Иккинчи бўлим аввалида гол ўтказиб юбораётганимиз жисмоний ҳолат билан боғлиқ эмас. Бу биз ўйиннинг иккинчи қисмига етарли даражада чоғланиш билан чиқмаганимизни кўрсатади.

Рақиб ўйинда тўлиқ устун бўлди деб ўйламайман. «Пахтакор» учта голдан ташқари яна қандай вазиятлар яратди? Битта голни пенальтидан уришди, иккита қарши ҳужумдан. Уларда яна қандай имкониятлар бўлди?

Менинг хатоларим? Албатта, бор. Ишламаган одамгина хато қилмаслиги мумкин»,- дейди Фёдоров.

Мавзуга оид