Жаҳон | 21:22 / 16.03.2019
30811
1 дақиқада ўқилади

Россия Ғарбга яна ракеталар билан таҳдид қилди

Фото: EPA/OLIVIER HOSLET

Агарда АҚШ Европада ракета жойлаштирадиган бўлса, Россия ҳам ўзининг Европа қисмида янги ракеталарини жойлаштиради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко «Международная жизнь» журналига интервьюсида айтди.

Грушконинг сўзларига кўра, шу тарзда Брюссель АҚШнинг ракеталар салоҳиятини тўхтатиб туришдан манфаатдор бўлади ва «ана шундай режалар пайдо бўлса, уларга қарши чиқиши» керак бўлади.

Ўз навбатида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия ҳукуматининг тажовузкорона баёнотларига қарамасдан, альянс Европа мамлакатларида янги ракеталарни жойлаштиришни мўлжалламаётганини маълум қилди.

Аввалроқ АҚШ Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимда тақиқланган ракеталарни ишлаб чиқишни бошлагани хабар қилинганди.

Мавзуга оид