Ўзбекистон | 20:02 / 16.03.2019
4752
2 дақиқада ўқилади

Туркия компанияси Учқўрғон туманида Гемодиализ ва диагностика лабораторияси марказини ташкил этишни мўлжалламоқда

19 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев «Kanimed Alles Sag'lik Cozumleri A.S» турк компанияси бош директори Филиз Эрдўған билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, учрашувда Учқўрғон туманида замонавий Гемодиализ ва диагностика лабораторияси марказини ташкил этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

“Музокаралар якунида 18 март кунига турк делегациясининг вилоят ва туман ҳокимликлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш ҳамда бўлажак марказнинг жойлашув ўрнини ва лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа масалаларни ўрганиш учун Учқўрғон туманига ташриф буюриши режалаштирилди”, дейилади хабарда.

Ҳозирда «Kanimed Alles Sag'lik Cozumleri A.S» компанияси Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 1 млн АҚШ долларидан ошиқ миқдордаги тўғридан-тўғри инвестицияни жалб қилган ҳолда лаборатория-диагностика марказини барпо этиш ишларини олиб бормоқда. Ҳафта давомида турк делегациясининг кейинчалик лаборатория ускунасини ўрнатиш мақсадида марказ биносида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун Термиз шаҳрига бориши белгиланган.

Мавзуга оид