Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия таълим дастурларига ўзбек–турк дўстлигини урғуловчи қўшимчалар киритилди
“Келажак авлодларга янада кучли биродарлик муҳитини қолдириш ҳаракатидамиз”, деди Туркия миллий таълим вазири.
Туркиядаги мактаб таълими дастурларига Ўзбекистон билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамловчи маълумотлар киритилди. Бу ҳақда Туркия Республикаси миллий таълим вазири, профессор Юсуф Текин маълум қилди.
“Туркия билан Ўзбекистон – дунёдаги энг яхши дўст бўлган икки давлат сифатида таърифланиши мумкин. Биз ҳам ҳурматли президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг кўрсатмалари доирасида Туркия билан Ўзбекистон халқлари ўртасидаги, Туркия давлати билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, келажак авлодларга янада кучли биродарлик муҳитини қолдириш учун жадал саъй-ҳаракат ичидамиз.
Шу доирада биз мактабларнинг 1-синфидан то 12-синфигача бўлган барча синфларда бу дўстликнинг барқарорлигига ҳисса қўшадиган, бу дўстликни мустаҳкамлайдиган маълумотларга, изоҳларга ва таҳлилларга ўрин беришга ҳаракат қилдик”, – дейди Юсуф Текин.
Турк вазири Kun.uz'га тақдим этилган интервюсида президент Мирзиёевнинг 2026 йил январ ойида Туркияга ташрифини ҳам эслаб ўтган. Ташриф доирасида Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томонидан барпо этилган “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилган, Истанбулда эса ўзбек мактаби қурилишига старт берилганди.
“Ўзбекистондаги турк мактабларимизнинг жойи билан боғлиқ бир муаммомиз бор эди, ташриф доирасида уни ҳам ҳал қилдик. Шунингдек, Ўзбекистон таълим тизими ва Ўзбекистоннинг ўқув дастурига кўра таълим бериладиган хориждаги илк ўзбек мактабини Истанбулда очишга қарор қилдик ва уларга ажратилган ерда тамал тошини қўйиш маросимини икки ҳурматли президентларимиз иштирокида ўтказдик.
Мен бу муносабатларнинг иншааллоҳ бундан кейин ҳам янада юқори даражага кўтарилишига, келажак авлодлар, набираларимиз бу муносабатларни биздан ҳам кўра жўшқинроқ давом эттиришига ишончим комил. Ўзбек–турк дўстлигининг абадий давом этишини, бутун дунёдаги дўстлик муносабатларига намуна бўладиган тарзда мустаҳкамланишини тилайман”, – дейди Туркия миллий таълим вазири.
Аввалроқ, Юсуф Текин Самарқанддаги ЮНЕСКО саммити муносабати билан Ўзбекистонга сафари таассуротлари билан ўртоқлашган эди.
Видео
Мавзуга оид
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026
Туркия Ўзбекистонга Қуролли кучларни ислоҳ қилишда кўмаклашади
11:16 / 25.05.2026