13:10 / 18.03.2019
14393
Реклама

«Five roses» – аёллар учун машҳур бренд маҳсулотлари ва сифатли хизматларни акс эттирувчи гўзаллик маркази (фото)

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани «Қоратош» кўчасида «Five roses» универсал гўзаллик маркази ўз фаолиятини бошлади.

«Five roses»  хусусий корхонасига қарашли мазкур гўзаллик маркази ҳар қандай нозик дид соҳибаларининг истакларига тўла мос келувчи турли маҳсулот ва хизматларни ўзида акс эттиради. Хусусан, икки қаватдан иборат марказнинг биринчи қаватида сифати жиҳатидан жаҳон миқёсида энг юқори баҳоланувчи турли бренд фирмаларнинг парфюмерия, косметика ва бошқа гигиеник маҳсулотлар, заргарлик буюмлари, аёллар сумкалари шунингдек, сифатли, бежирим ҳамда барча мавсумлар учун оёқ кийимлари ўрин олган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда косметик ва гигиеник маҳсулотлар таклиф қилаётган турли хил дўконларнинг сони ортиб бораётганига қарамай сифатли косметикани “топиш” ҳамон катта меҳнат ва эътиборни талаб қилади. «Five roses» универсал гўзаллик маркази эса нозик хилқат вакилаларининг сифатли косметика, турли гигиеник воситалар топиш борасидаги ана шундай муаммоларини тўла ҳал этади.

Сабаби, мазкур марказда аёллар ва қизлар учун декоратив косметика шунингдек, бошқа турдаги косметик воситаларнинг энг сифатли ва кенг ассортиментлари сизга таклиф этилади.

«Five roses» гўзаллик маркази меҳмонлари ўзига мос, иссиқ кунларда ҳам кўтаринки кайфият ва ёқимли хотираларни ҳадя этувчи, атрофдагиларнинг ғашига тегмайдиган енгил баҳорий ва ёз ифорини берувчи атирларни харид қилишлари мумкин.

Турли кўринишдаги ва бежирим аёллар сумкалари, оёқ кийимлар эса ҳар қандай инжиқ мижознинг ҳам дидига мос келиши аниқ.

Аёлларни гўзал тақинчоқларсиз тасаввур қилиш мушкул. «Five roses» гўзаллик марказининг мутахассислари аёллар ва ва қизларимиз учун ўз ёши, қомати ва кийиниш услубига мос келувчи барча турдаги заргарлик буюмларини топиш учун кўмаклашади.

Уларни ўзингиз ва яқинларингиз учун совға сифатида харид қилиш сизга ва яқинларингизга қувонч олиб келиши аниқ.

«Five roses» мажмуаси унга бир бор ташриф буюрган аёлларнинг севимли манзилига айланиши ҳам шубҳасиз. Сабаби, аёлларнинг гўзал ва мафтункор кўринишига кўмаклашишни бош мақсад қилиб олган марказнинг иккинчи қаватида энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган гўзаллик маркази жойлашган. Бу ерда аёлларга профессионал косметолог, визажист ва стилистлар хизмат кўрсатади.

 

«Аёл киши ҳар доим ўз латофатини сақлаб қолиши ва бунга етарлича вақт ажратиши керак деб ўйлайман. «Five roses» гўзаллик маркази бу йўлда аёлларимиз кутганидан ҳам яхшироқ мажмуа бўлишига интиламиз», - дейди марказ менежери Зироат Муҳаммедхонова.

«Five roses» гўзаллик марказининг очилиш маросими йиғилган меҳмонлар, харидорлар ва савдо дўкони эгалари иштирокида байрамона тарзда ўтди. Ўзбек эстрада юлдузларининг тадбирдаги иштироки эса меҳмонларга қўшимча хуш кайфият улашди.

Шунингдек, гўзаллик мажмуаси томонидан тадбирнинг барча меҳмонларига ҳар бири 100 минг сўмлик бўлган махсус чеклар тақдим этилди. Меҳмонларга ушбу махсус чеклар орқали марказдан ўзлари ёқтирган маҳсулотларни харид қилиш имконияти яратилди.

Фаолиятининг дастлабки кунидаёқ марказда кўпгина харидлар амалга оширилди. Бу харидорларга ўзига хос қувонч бахш этгани аниқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайтимиз орқали мазкур гўзаллик марказида кўрсатиладиган хизматлар ва харид қилиш мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот берган эдик.

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, «Қоратош» кўчаси 3Б уй «Five roses» гўзаллик маркази.

☎️Телефон: +998935530909

+998998036078

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Telegram: https://t.me/five_roses

Instagram: www.instagram.com/_five_roses_

Facebook: www.fb.com/fiverosesofficial

Иш вақти: 10:00 дан 22:00га қадар.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top