Жамият | 20:00 / 19.10.2020
7512
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентдаги йирик универсал гўзаллик маркази – Five roses 1 ёшда

Фото: Five roses

Ўзида аёллар учун замонавий хизмат ва маҳсулотларни жам қилган Five roses универсал гўзаллик маркази бир неча йўналишда нозик дид соҳибаларига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Пойтахтимизда жойлашган ушбу йирик марказ 16 октябрь куни ўзининг 1 ёшини нишонлади. Шу муносабат билан «Five roses» гўзаллик марказида харидорлар ва меҳмонлар учун тантанали байрам тадбири ўтказилди.

«Аслида Five roses гўзаллик марказимиз ўтган йилнинг 16 март куни очилган эди. Унинг бир ёшини ҳам шу йилнинг март ойида нишонлашни режалаштиргандик. Аммо кўряпсиз, пандемия режалаштирилган жуда кўп режаларни ортга сурди ёки умуман тўхтатиб қўйди. Ниҳоят, бугунга келибгина бу тадбирни ташкил қила олдик», – дейди марказ директори Абдумажид Нурмуҳаммедов.

Марказ раҳбари ўтган вақт давомида Five roses ўзининг сифатни қадрловчи доимий мижозларига эга бўлиб бораётганини ҳам қўшимча қилди.

«Ҳа, пандемиянинг ҳар бир фаолиятга таъсири бор, аммо марказимиз нима бўлган тақдирда ҳам кўрсатиладиган хизматлар ҳамда дунёнинг юксак сифатли маҳсулотлари билан гўзал аёл-қизларимизга хизмат кўрсатишда давом этади. Шу мақсадда биз жаҳон миқёсида юқори баҳоланувчи турли бренд фирмаларнинг парфюмерия, косметика ва бошқа гигиеник маҳсулотлари, заргарлик буюмлари, аёллар сумкалари шунингдек, сифатли, бежирим ҳамда барча мавсумлар учун оёқ кийимларни мижозларнинг манзилига етказиб бериш хизматини ҳам йўлга қўйдик. Бу орқали эса улар биз учун қанчалик қадрли эканлигини билдирамиз», – деди у.

Универсал гўзаллик марказининг бир йиллиги муносабати билан ташкил қилинган байрам тадбири давомида унга ташриф буюрган меҳмонлар ва доимий харидорлар учун қимматбаҳо ютуқли ўйинлар ҳам ташкил қилинди.

Жумладан, шу йилнинг 16 март куни соат 16:16га қадар Five roses гўзаллик марказига келиб, камида 300 минг сўмлик харидни амалга оширган ҳар бир мижозга белгиланган рақамлар орасидан лототрон орқали ғолиблар аниқланди.

Ғолиблар iPhone 11 Pro, 5 млн сўм пул ютуғи ёки AirPods каби қимматбаҳо совғаларни ютиб олишди.

Ташкилотчилар омадли рақам эгалари билан тадбир давомида телефон орқали боғланиб, қимматбаҳо ютуқ билан табриклаган ҳолда совғаларни олиб кетиши мумкинлигини маълум қилишди.

Five roses'нинг бир ёши муносабати билан ўтказилган тадбирга унда иштирок этган эстрада юлдузлари ва сўз усталари янада файз киритди.

Маълумот учун, Five roses универсал гўзаллик маркази Шайхонтоҳур тумани «Қоратош» кўчаси 3Б уйда фаолият юритмоқда.

«Five roses» хусусий корхонасига қарашли мазкур гўзаллик маркази ҳар қандай нозик дид соҳибаларининг истакларига тўла мос келувчи турли маҳсулот ва хизматларни ўзида акс эттиради. Хусусан, икки қаватдан иборат марказнинг биринчи қаватида турли бренд фирмаларнинг парфюмерия, косметика ва бошқа гигиеник маҳсулотлари, заргарлик буюмлари, аёллар сумкалари, шунингдек, сифатли, бежирим ҳамда барча мавсумлар учун оёқ кийимлари ўрин олган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда косметик ва гигиеник маҳсулотлар таклиф қилаётган турли хил дўконларнинг сони ортиб бораётганига қарамай, сифатли косметикани топиш ҳамон осон эмас, бунинг учун мижоздан турли йўллар орқали изланиш талаб этилади. Five roses универсал гўзаллик маркази эса нозик хилқат вакилаларининг сифатли косметика, турли гигиеник воситалар топиш борасидаги ана шундай муаммоларини тўла ҳал этади.

Сабаби, мазкур марказда аёллар ва қизлар учун декоратив косметика шунингдек, бошқа турдаги косметик воситаларнинг сифатли ва кенг ассортиментлари сизга таклиф этилади.

Five roses гўзаллик маркази

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, «Қоратош» кўчаси, 3Б уй Telegram: t.me/five_roses
Instagram: instagram.com/five_roses_store
Instagram: instagram.com/five_roses_salon
Facebook: fb.com/fiverosesofficial
Телефон: +99871 2078882

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид