Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистонга 160 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатди
Фото: ЎзА
Жорий йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон Тожикистонга энг кўп инсонпарварлик ёрдами тақдим этган дунёдаги беш давлатдан бири бўлди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар қилмоқда.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан Тожикистонга кўрсатилган ёрдам миқдори 160 минг АҚШ долларини ташкил этди.
Бу даврда қабул қилиб олинган гуманитар ёрдамнинг умумий ҳажмида Ўзбекистон кўмаги улуши 1,2%га тенг бўлди, дея хабар қилмоқда Тожикистон президенти ҳузуридаги Статистика бўйича агентлик.
Ушбу даврда республика жами 13 миллион 430 минг доллар миқдорида ёрдам қабул қилиб олди.
Донор мамлакатлар орасида ёрдам ҳажми бўйича Россия (умумий миқдордан 18,2%), Хитой (3,6%), Ҳиндистон (1,7%) ва БАА (1,6%) етакчилик қилмоқда.
Умуман олганда, жорий йилнинг январь-февраль ойларида Тожикистонга дунёдаги 34 мамлакат томонидан инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.
Ўтган йилнинг айни даври билан таққослаганда донорлар сони бир мамлакатга камайди, ёрдам миқдори эса 2,7 миллион долларга кўпайди.
Мавзуга оид
12:30 / 29.12.2025
Бўстонлиқда тоғда қолиб кетган 3 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025