Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда тоғда қолиб кетган 3 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди
Тошкент вилояти ФВББга «112» тизими орқали Бўстонлиқ тумани Чимён маҳалласида жойлашган Қизилжар тоғида уч нафар фуқаро сайр қилиш учун чиққанидан сўнг йўлдан адашиб қолгани ва тоғдан тушолмай қолгани ҳақида хабар келиб тушди.
Фото: Видеодан кадр
Маълум қилинишича, мурожаат келиб тушганидан сўнг вазиятга аниқлик киритиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Чимён қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар тезкор тарзда воқеа жойига йўл олган. Қутқарувчилар айтиб ўтилган манзилга етиб боргач, тоғ ҳудудида йўлдан адашган фуқароларни топиб, уларнинг хавфсиз ҳудудга тушишларида амалий ёрдам кўрсатган.
Қайд этилишича, қутқарув ишлари давомида фуқаролар хавфсиз йўналиш бўйича пастга туширилган ва уларнинг саломатлигига зарар етмаган. Ҳодиса жойида вазият назоратга олинган.
ФВВ томонидан фуқароларга тоғли ҳудудларда сайр қилишда эҳтиёткор бўлиш, маршрутни олдиндан режалаштириш, ҳаво шароити ва кун ботиши вақтига эътибор қаратиш, алоқа воситаларини тайёр ҳолда сақлаш ҳамда зарурат туғилганда «112» ёки «101» рақамлари орқали тезкор хизматларга мурожаат қилиш тавсия этилди.
Мавзуга оид
08:20 / 27.01.2026
Андижонда ФВБ инспектори 1800 доллар билан ушланди
10:58 / 20.01.2026
Бўстонлиқда сайрга чиққан фуқаро тоғда йўлдан адашиб қолди
20:49 / 02.01.2026
Амирсой ва Билдирсойга олиб борувчи йўлда бир томонлама ҳаракат ташкил этилди
08:44 / 15.11.2025