Жамият | 09:00 / 19.03.2019
12461
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«Grand Pharm» энг яхши дорихоналар тармоғи дея эътироф этилди

Фото: Grand Pharm Trade

4-13 март кунлари Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасидаги энг яхшиларига овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Овоз бериш жараёнида республиканинг 10 та дорихона тармоқлари, дори воситалари ҳамда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий компаниялар иштирок этишди. Статистик маълумотларга кўра, овоз беришда 15 мингдан ортиқ киши қатнашган бўлиб, улардан 9810 (65%) нафари йил дорихона тармоғини аниқлашда иштирок этган. 

Фото: Grand Pharm Trade

Овоз бериш танлови ғолиблари 13 март куни сайтга қўйилган маълумотлар таҳлилининг натижалари бўйича аниқланди ва унда «Grand Pharm» дорихоналар тармоғи мутлақ етакчи овозлар сонини йиғиб, 20.59 фоиз билан ғолибга айланди.

«2018 йилнинг энг яхши дорихона тармоғи» номинацияси бўйича «Олтин юлдуз» совринини топшириш маросими 2019 йил 14 март куни  «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Катта тантанали тадбирда танловнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам ғолиблар номи эълон қилинди ҳамда тақдирланди. 

Фото: Grand Pharm Trade
Фото: Grand Pharm Trade
Фото: Grand Pharm Trade

Эслатиб ўтамиз, «Grand Pharm» дорихоналар тармоғи кенг қамрови ва хизмат кўрсатиш сифати жиҳатдан Ўзбекистон бозоридаги энг етакчи компаниялардан бири саналади. Овоз берганларга фаол иштирок учун миннатдорчилик билдирамиз ва ғолибларни табриклаймиз!

«Grand Pharm Trade» МЧЖ

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид