Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пластик карталардан яширин равишда пул ўғирлаб келган банк ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Хоразм вилояти, Янгиариқ туманидаги банклардан бирида ишлаётган ходимларга нисбатан (тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда банк номи ва гумондорлар исми ошкор қилинмади) жиноят иши қўзғатилди.
Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, банкнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари 15 кишининг банк пластик карталаридан 2 йил давомида жами 3 миллион сўмдан ортиқ пулларини, уларнинг логин ва паролларидан фойдаланган ҳолда талон-торож қилиш йўли билан ўғирлаб келгани аниқланди.
Айни пайтда гумондорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:45
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026