Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразмга сафари давомида Урганч шаҳридаги инфраструктура объектларида бўлиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.
Бугун кўтарилган барча масалалар энг қисқа муддатларда ҳал этилиши шарт. Вилоят ҳамда туманлар раҳбарияти иштирокида ўтказилган якуний йиғилишда ҳудуддаги вазият муҳокама қилинар экан, бунга алоҳида урғу берилди.
Муаммоларни очиқ-ойдин гапириш, биргаликда таҳлил қилиш ва устувор тартибда ҳал этиш муҳимдир, деган Саида Мирзиёева.

Маълумот учун, «Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси шаҳарнинг 1,78 млн аҳолига хизмат кўрсатади.

Станцияда 4 нафар ходим фаолият юритади. Насос станцияси 1970 йилда қурилган бўлиб, ҳозирга қадар бир неча бор таъмирланган. Объектда жами 4 та насос (шундан бири захира) мавжуд.

Насос станциясини янгилаш учун тахминан 35 миллиард сўм маблағ талаб этилади. Қўшимча равишда, 21 километр сув тармоғини (труба) қуриш ишлари учун яна 140 миллиард сўм сарфланиши мумкин.

Мавзуга оид
09:50 / 15.06.2026
Саида Мирзиёева: Гиёҳвандликка қарши курашда четда туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ
22:09 / 12.06.2026
Саида Мирзиёева Амир Темур ҳақидаги “Адолат фасли” спектаклига юқори баҳо берди
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
11:40 / 08.06.2026