Ўзбекистон | 10:28 / 20.03.2019
10183
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази бош директори ишдан олинди

Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази бош директори ўз лавозимидан озод этилди.

2019 йил 18 март куни республика бош вазири Абдулла Арипов томонидан имзоланган ҳужжатга кўра, Бахтиёр Пардаевич Шоймардонов Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат марказининг бош директори лавозимидан озод қилинди.

Маълумот учун, қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг соҳа илмий — тадқиқот институтлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялари синовларини ўтказиш соҳасида янги стандартлар, услубий ҳужжатлар ва тартиботларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларини қайта кўриб чиқиш;

сериялаб ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасини, уларнинг агрегатлари ва узелларининг тажриба намуналари синовларини ўтказиш;

маҳсулот сифатининг барқарорлигини назорат қилиш ва уни ишлаб чиқаришни давом эттириш имкониятини аниқлаш мақсадида серияли ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси синовларини ўтказиш;

республикада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уни қўллаш самарадорлигини аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг, шу жумладан хорижда ишлаб чиқарилганларининг бошқа турдаги синовларини ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг бошқа янги турларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялари синовларини ўтказиш;

чет эл ва мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси тавсифларининг халқаро стандартларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида сертификатлаш ишлари ва синовларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиш.

Мавзуга оид