“Дунё” АА хабар беришича, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилган мулоқотда қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш, юқори сифатли уруғчилик тизимини ривожлантириш, барқарор аграр ишлаб чиқаришни таъминлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Полша тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистон шароитига мослаштириш, замонавий инновацион ечимларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот якунида томонлар мутахассислар малакасини ошириш, тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни тайёрлаш ва имзолаш юзасидан келишиб олди.