Ўзбекистон | 17:29 / 20.03.2019
31140
5 дақиқада ўқилади

Тошкент: Вебстер университети очилди

Фото: Webster

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 20 мартдаги 4245-сонли қарори билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг  таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди. Марказ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вебстер университети томонидан таъсис этилади, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати. 

Вебстер университетининг Тошкент марказида 2019/2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланади ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналиши ҳамда 16 та магистратура мутахассислигида кадрлар тайёрланади. 

Марказда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-шартнома асосида, инглиз тилида, жумладан, электрон таълим ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Вебстер университети томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида амалга оширилади. 

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университети дипломи берилади. 

Абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Вебстер университети томонидан белгиланган талаб, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади. 

Пойтахт марказида Вебстер университетининг қуйидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрланади:

Бакалавриатнинг 14 та асосий таълим йўналиши:

·      Бошқарувнинг ахборот тизимлари (фан бакалаври);

·      Интерфаол рақамли медиа (санъат бакалаври);

·      Медиакоммуникациялар (санъат бакалаври);

·      График дизайн (санъат бакалаври);

·      Реклама ва маркетинг коммуникациялари (санъат бакалаври);

·      Информатика (фан бакалаври);

·      Тадбиркорлик (санъат бакалаври);

·      Иқтисодиёт (санъат бакалаври);

·      Халқаро муносабатлар (санъат бакалаври): халқаро иқтисодиётга эътибор қаратилади;

·      Бухалтерия ҳисоби (фан бакалаври);

·      Европа тадқиқотлари (санъат бакалаври);

·      Глобал журналистика (санъат бакалаври);

·      Жамоатчилик билан алоқалар (санъат бакалаври);

·      Кино, телевидение ва видео ишлаб чиқарилиши (санъат бакалаври).

16 та магистратура мутахассислиги:

·      Ахборот технологиялар бошқаруви (санъат магистри);

·      Коммуникациялар бошқаруви (санъат магистри);

·      Бизнес бошқаруви (бизнесни бошқариш бўйича магистр);

·      Бизнес ва ташкилий хавфсизлик бошқаруви (санъат магистри);

·      Савдо бошқаруви (санъат магистри);

·      Медиакоммуникациялар (санъат магистри);

·      Реклама ва маркетинг коммуникациялари (санъат магистри);

·      Таълим ва инновациялар (санъат магистри)

·      Таълим технологиялари (санъат магистри);

·      Амалий педагогик психология (санъат магистри);

·      STEM (санъат магистри);

·      Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш (санъат магистри);

·      Менежмент ва лидерлик (санъат магистри);

·      Экология менежменти (санъат магистри);

·      Соғлиқни сақлаш бошқаруви (санъат магистри);

·        Суд ҳисоби (фан магистри).

Мавзуга оид