Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
Тошкент аэропортида илк бор эшитиш қобилияти чекланган саккиз нафар фуқаро юк аравачаси оператори сифатида иш бошлади.
Uzbekistan Airports компанияси ўзининг ижтимоий сиёсати доирасида илк бор саккиз нафар эшитишида ногиронлиги бор кишини иш билан таъминлади. Улар «Тошкент» аэропортида фаолият юритувчи Uzbekistan Airports Handling экспедиторлик компаниясининг аэропорт терминали хизматига юк аравачаси оператори сифатида ишга қабул қилинди.
Аэропортда Ўзбекистон карлар жамияти раҳбари Гўзал Шодиева ва Авиация ишчилари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Улуғбек Назиров иштирокида янги ходимларни ишга қабул қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Уларга касаба уюшма аъзоси гувоҳномалари топширилди.

Ўзбекистон аэропортлари ва Карлар жамияти вакиллари фронтлайн персоналларни (йўловчилар билан бевосита ишловчи ходимлар), жумладан, йўловчи ташиш хизмати ходимлари ва ахборотни қўллаб-қувватлаш агентларини имо-ишора тилига ўқитишга келишиб олди.
Аввалроқ Тошкент халқаро аэропортидаги реконструкция доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозлар ўрнатилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026