Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Кремний Водийси компаниялари экспертлари иштирокида "Илм-фан ва технологияда аёллар" Марказий Осиё ҳафталиги ўтади
26 март куни Тошкент шаҳридаги Инха Университетида Startup Mix конференцияси ўтказилади. Тадбир "Илм-фан ва технологияда аёллар" Марказий Осиё ҳафталиги доирасида минтақадаги тўрт мамлакат, Буюк Британия ҳамда Кремний Водийси инвесторлари, ишбилармонлари, олимлари ва экспертлари иштирокида бўлиб ўтади. Университет матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Startup Mix'нинг асосий сессиялари:
• XXI асрда муваффақиятли карьера учун зарур кўникма ва технологиялар ҳақида муҳокамалар;
• STEM бўйича минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш;
• Стартаплар учун интеллектуал ҳуқуқ;
• Технологияларга оид трендлар. Кремний Водийсида нималар долзарб;
• «Остона» халқаро молиявий марказ инвесторларидан сессия;
• Кремний Водийси инвесторлари стартаплардан нима излашмоқда;
• Стартаплар учун питч бўйича тренинг;
• Марказий Осиё ва Буюк Британия стартаплари питчи;
• Талабалар учун сессиялар: STEM'да карьера ва технология компанияларида интервьюдан ўтишга доир лайфхаклар;
• Талабалар учун Internet of Things ва робототехника бўйича интерактив воркшоплар;
• Видеомейкерлик бўйича воркшоп.

Шуниси диққатга сазоворки, Тошкент шаҳрида биринчи марта Кремний Водийси етакчи IT-компанияларининг юқори малакали спикерлари маърузалар ўқишади.
Иштирокчилар Google, Symantec, Apple, Zenefits, LinkedIn, Mozilla Corp, GoDaddy, Northgate Environmental Management, Lockheed Martin, Salesforce, Juniper Networks, Silicon Valley Social Ventures, Fast Forward, Unity Technologies каби жаҳонга машҳур компаниялар вакилларига савол бериш имконига эга бўлишади.
Семинарлар параллель режимда турли аудиторияларда ўтказилади, тингловчилар ўзлари учун қизиқ бўлган сессияларни танлашлари мумкин. Конференция тили - инглиз тили (синхрон таржимаси билан), сессиянинг маълум қисми рус тилида ўтади.
Мазкур анжуманда иштирок этиш бепул бўлса-да, фақат рўйхатдан ўтган тингловчиларга мўлжалланган, Инха университети сайтида рўйхатдан ўтилади.
Мавзуга оид
09:45 / 30.05.2026
Илмий даража беришда қатор талаблар бекор қилинади
17:27 / 29.05.2026
Айрим докторантларнинг стипендияси 1,7 баробарга оширилади
08:43 / 29.05.2026
Олий аттестация комиссияси Фанлар академияси тизимига ўтказилди
11:12 / 26.05.2026