Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ганадаги автоҳалокатда 70 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Гана ғарбида иккита автобуснинг рўпарама-рўпара тўқнашуви оқибатида 70 дан кўпроқ йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий портал mynewsgh.com маълум қилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси Шимолий Кинтампо округида 22 март эрталаб юз берган. Тўқнашувдан кейин автобуслардан бири ёниб кетган, ундаги барча йўловчилар воқеа жойида ҳалок бўлган. Иккинчи автобус йўл четидаги қияликдан ағдарилиб кетган. Ундаги бир неча йўловчи омон қолган, жароҳатланганлар шифохонага етказилган.
Тахмин қилинишича, автоҳалокатга автобуслардан бири ҳайдовчиси ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани сабаб бўлган. Воқеа тергов қилинмоқда.
Мавзуга оид
09:46 / 24.06.2026
ЖЧда 13-кун. Роналдуда рекорд, Ҳусановнинг кўз ёши ва «жодуланган» Кейн
19:07 / 23.05.2026
Ўсмир светофорда ҳам тўхтамаган: Қўқондаги мудҳиш автоҳалокат тафсилотлари
15:10 / 30.04.2026
Самарқанд шаҳридаги автоаварияда ППХ ходими ҳалок бўлди
08:52 / 28.02.2026