10:33 / 22.03.2019
13026

Гулистонда босқинчилар қўлга олинди

2019 йил 8 январь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида номаълум шахслар Бўстон маҳалласида яшовчи С.М. исмли аёлнинг уйига очиқ қолган эшиги орқали кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар уни ва бирга яшовчи икки нафар вояга етмаган фарзандини қўрқитиш орқали уйидан заргарлик буюмлари, пуллари ва “Iphone” русумли мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Гулистон шаҳрида яшовчи С.Ж., Ж.М. ва муқаддам судланган У.Б. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Top